Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммо ва ечим
2025-04-24 14:05:00 / Янгиликлар

Бугун Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомовнинг кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви Наманган туманида бўлиб ўтди.
Даставвал, солиқ қонунчилигидаги тартиб ва янгиликлар борасида сўз борди. Ҳар бир солиқ тури бўйича тўхталиб, имтиёзлар тушунтирилди.
Учрашувда 10 га яқин тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Улар асосан ер солиғи, даромад солиғи, ҚҚС каби долзарб масалалар юзасидан савол ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, амалий ечим топиш учун назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг тадбиркорлар билан учрашувлари белгиланган режа-график асосида ҳар ҳафта ҳудудларда бўлиб ўтмоқда.






