ЕТТБ вакиллари Наманганга келди
2025-04-24 10:25:00 / Янгиликлар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари “Наманган сув таъминоти” АЖ тизимини модернизация қилиш бўйича ажратилган халқаро кредит маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун вилоятимизга келди.
Делегация АЖ директори билан учрашиб, қурилиши якунланган лойиҳалар, истиқболдаги режалар ва уларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан фикр алмашди. "Курашхона" сув олиш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича тендер савдоларини якунлаш ва қурилиш ишларини бошлашни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, қиймати 70 млн. доллар бўлган “Чуст, Поп, Наманган туманларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва Чуст ҳамда Мингбулоқ туманларида канализация тизимларини қуриш” лойиҳаси бўйича тендерларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
"Наманган сув таъминоти" АЖ ахборот хизмати.






