Поп туманида қишлоқ хўжалиги бўйича амалий семинар ўтказилди
2025-04-24 09:40:00 / Янгиликлар

2025 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумига мустаҳкам пойдевор яратиш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шундай муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Поп туманидаги "Сирдарё" ММТПга қарашли “Жавохирбек Нурафшон Санг” фермер хўжалигида семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят Ишчи гуруҳи ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ғўза майдонларида амалга ошириладиган культивация, ўтоқ ва чопиқ ишлари, ягоналаш, чуқур юмшатиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали кураш усулларини жорий этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир иштирокчилари агротехник тадбирларни ўз вақтида ва пухта амалга ошириш орқали юртимизда барқарор ва мўл ҳосил олиш имконияти яратилишини таъкидлаб ўтдилар.






