ЁШЛАР ТУРИЗМ ҲАФТАЛИГИ
2025-04-22 09:25:00 / Янгиликлар

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Туризм бошқармаси бошлиғи Ботир Нуритдинов очиб берди.Учрашувда Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг ёшлар ўртасида тарғиботи,туризм соҳасидаги янги қарор ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Жумладан, ёшлар вилоятда туризм салоҳиятини ошириш, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, туманлардаги тоғли ҳудудларда кемпинг ва туристик зоналарни кўпайтириш, ташриф буюрувчиларга вилоят ва туманлардаги катта-кичик туристик объектларни кўрсатиш, туризм мажмуаларини QR кодли тизимлаштириш ва оммалаштириш каби масалаларда ўзларининг таклиф ва саволларини бериб ўтдилар.
Ташаббускор ёшларнинг таклифлари диққат билан тингланиб, ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли ечимлар ишлаб чиқилди.






