Қулупнай — Учқўрғоннинг ташриф қоғози
2025-04-20 14:25:00 / Янгиликлар

Учқўрғонда бу йил 2500 гектар майдонда қулупнай пишди! Деҳқонларимиз йил сайин билим ва тажриба ошириб, қулупнай етиштириш бўйича ҳақиқий мутахассисларга айланиб бормоқда.
Америка, Европа ва Осиё давлатларидан олиб келинган экспортбоб навлар маҳаллийлаштирилиб, ҳосилдорлик ва таъм жиҳатидан юқори стандартларга жавоб берадиган маҳсулот етиштирилмоқда.
Учқўрғон қулупнайлари фақат юртимизни эмас, балки Кенгсай чегара постидан ўтиб — Қирғизистон орқали Қозоғистон, Россия ва Хитой бозорларига ҳам йўл олмоқда. Бу эса нафақат экспорт, балки минтақавий иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамламоқда.
Эътиборлиси, ҳар йили ўтказилаётган Қулупнай фестивали нафақат маҳаллий аҳолини, балки хорижлик туристларни ҳам жалб қилмоқда.









