Наманганлик ўқувчилар “Заковат” турнирида ғолиб бўлиб, 100 миллион сўмни қўлга киритди
2025-04-20 21:45:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасида билим ва тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилувчи “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ниҳоясига етди. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан сараланган 42 та жамоа иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашув якунларига кўра, Наманган шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактабининг жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа 100 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу жамоа 2024 йилда ҳам юқори натижаларга эришиб, иккинчи ўринни эгаллаган эди. Уларнинг ҳар бири ўз йўналишлари бўйича республикадаги олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқиш имкониятига, шунингдек, 10 ойлик “Заковат” стипендиясига эга бўлишган.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати






