Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
2025-04-14 15:05:00 / Янгиликлар
Баҳор нафаси Наманганни чиройга буркайди! 25-майдан 29-июнгача "64-Халқаро Гуллар Фестивали" сизга ёрқин гуллар, ажойиб тадбирлар ва унутилмас таассуротлар оламини тақдим этади!
Фестивал дастури – ҳар куни қизғин тадбирлар!
🔹 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилган шаҳар
🔹 Жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар
🔹 Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги
🔹 Халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари
🔹 Илмий-амалий конференциялар ва семинарлар
🔹 Катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари
🔹 Халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари
🔹 Кулгу кечалари
🔹 “Дунё таомлари Наманганда” – гастрономик туризм тадбирлари
🔹 "Лаванда сайли" ва дрон-шоулар
Гулларнинг сеҳри ва баҳор нафаси сизни кутмоқда! Фестиваль қувончини ўтказиб юборманг!
📅 25-майдан 29-июнгача Наманганда учрашгунча!
