Тадбиркорлар билан учрашув
2025-04-12 16:45:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими ва вилоят прокурорининг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви божхона соҳасига оид масалаларга бағишланди.

Вилоят божхона бошқармасида бўлиб ўтган мулоқотда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар вакиллари экспорт, импорт, инвестиция ҳамда коммунал соҳаларга оид мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов уларнинг ҳар бирини эътибор билан тинглаб, кўтарилган муаммоларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топди.
Шунингдек, ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашувда тадбиркор ва брокерларнинг соҳа ривожига оид таклиф-мулоҳазалари эшитилиб, экспорт ҳажмини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









