Испаниялик архитекторлар Ахсикент археология паркига ташриф буюришди
2025-04-13 13:40:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти делегацияси 2 март - 7 апрель кунлари мобайнида Road Show тадбирларини Европанинг 17 та, жумладан, Испания, Франция, Италия, Германия, Австрия, Венгрия, Польша, Бельгия, Голландия, Туркия, Чехия, Словакия давлатларида ташкил этиб, Наманган вилоятининг туристик салоҳияти, 64-Халқаро гуллар фестивали тарғибот тадбирлари ўтказилди. Зиёлилар, маҳаллий ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Ахсикент археология парки китоби тақдимотлари ўтказилди.
Мадридда Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фаррух Турсунов билан учрашув туризм, логистика ва саноат соҳасида Наманган-Испания ҳамкорлиги масаласи муҳокама қилинганди.
Ушбу ташриф натижаси ўлароқ Ахсикентга Испаниядан меҳмонлар ташриф буюришди
Меҳмонларга қазишма ишлари, Ахсикентнинг ёнидан оқувчи Сирдарё дарёси ўнг қирғоғида барпо этилаётган экотуристик ва гастрономик туризм инфратузилмаси, соғломлаштириш йўлакчаси ҳақида маълумот берилди
Ҳозирда дарё қирғоғининг юқори қисмида лойиҳа ишлар давом эттирилиб, қирғоқ ва дамбани мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади
Дарё қирғоғи ва унга йўлдош 4 километрлик йўл барпо этилиши натижасида Ахсикент ёдгорлиги ва Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси қисқа йўл билан уланади. Бу манзилда туризм ва анъанавий ҳунармандчилик қишлоғи барпо этилади.
Ҳозирда Ахсикент археология парки таркибида Янги Ахси мажмуасида осори-атиқалар музейи, Нодир қўлёзмалар маркази фаолият кўрсатмоқда. Бу манзилда 10 мингдан ортиқ нодир артефактлар ҳамда 4 мингдан ортиқ ноёб қўлёзмалар мавжуд. Янги қурилишлар натижасида Ҳунармандлар маркази, кутубхона қурилади.









