Наманганда туризмнинг янги локациялари: Учқўрғон туманида интерактив саёҳатлар
2025-04-14 09:25:00 / Янгиликлар

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Учқўрғон туманида эко туризм, агротуризм ва гастрономик туризм соҳалари билан бир қатор янги интерактив лойиҳалар ишга туширилмоқда. 13 апрел куни туманга келган сайёҳлар диққатга сазоввор жойлар билан танишдилар:
Нодира кўчасидаги Лолазорда табиатнинг ноёб гўзаллигида ўзига хос муҳитида сайл қилишдан баҳраманд бўлишди.
Uztex корхонасининг иш фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот олдилар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги замонавий тенденциялар намоён бўлган қулупнай ва Голибика плантацияларида уйғунлик ва табиат билан боғлиқ шароитларни кўздан кечирдилар.
Махаллий ошхона мазали форел тушликлари билан меҳмонлар қалбини эритди. Шу билан бирга, Норин дарёси ва Катта Фарғона канали ҳудудининг гўзал табиати меҳмонларга юқори кайфият улашди.
Диаметри 30 метр бўлган ҳаво шарига чиқиш туристларга ўзгача адреналин ва туризмнинг янги қирраларини янгидан ҳис қилиш имкониятини берди.









