Наманганлик Фазлиддин Эркинбоев — жаҳон чемпиони!
2025-04-06 09:20:00 / Янгиликлар

31 март — 5 апрель кунлари Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бўлиб ўтган World Boxing кубогида юртимиз боксчилари яна бир бор ўз маҳоратларини бутун дунёга намойиш этишди.
Улкан ютуқ! Наманган вилояти вакили Фазлиддин Эркинбоев 75 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди!
Умумий ҳисобда эркаклар терма жамоамиз 10 та вазн тоифасидан 8 тасида совриндорлар сафидан ўрин олди. Шулардан 5 нафар боксчимиз чемпионлик шоҳсурурига кўтарилишди!
Олтин медал соҳиблари:
• 50 кг — Асилбек Жалилов
• 75 кг — Фазлиддин Эркинбоев
• 80 кг — Жавоҳир Умматалиев
• 90 кг — Тўрабек Хабибуллаев
• +90 кг — Жаҳонгир Зокиров
Ушбу натижалар орқали терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида мусобақа ғолибига айланди. Мезбон Бразилия иккинчи, Қозоғистон учинчи ўринни эгаллади.
Муборак бўлсин, чемпионлар!
Ўзбекистон бокси яна бир марта дунё саҳнасида ўз сўзини айтди!









