"Саломатлик сари" юриш марафони бўлиб ўтди!
2025-04-07 14:50:00 / Янгиликлар

Бугун, 7 апрель - Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Саломатлик сари” шиори остида “Баркамол авлод” спорт мажмуасида юриш марафони бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятнинг турли корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган касаба уюшма аъзолари, ишчи-ходимлар, ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчи кўплаб фуқаролар фаол иштирок этди.
Марафон нафақат жисмоний фаолликни рағбатлантириш, балки аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоа муҳитини мустаҳкамлаш ва ижтимоий бирдамликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Соғлом ҳаёт сари қўйилган ҳар бир қадам - баркамол келажак пойдеворидир!






