Дедабаев Акрам Гаппарович Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
2025-04-07 20:20:00 / Янгиликлар
Акрам Дедабаев 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йилда Наманган давлат университетининг кундузги таълим шакли, 2006 йилда эса мазкур университетнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаган. Мутахассислиги — жисмоний тарбия ўқитувчиси ва юриспруденция соҳаси мутахассиси.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Наманган шаҳри халқ таълимига қарашли 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, мазкур мактаб директори, бокс бўйича мураббий, шунингдек, Наманган олимпия захиралари коллежи директори, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, "Навбаҳор лочинлари" профессионал футбол клуби директори каби лавозимларда фаолият юритган.
Тайинловга қадар Наманган вилояти олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.
