Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бир ойдан ортиқ давом этади
2025-04-03 18:20:00 / Янгиликлар

Наманганда жорий йил 25-майдан 29-июнгача 64-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Фестивал давомида Наманган шаҳридаги боғ ва хиёбонлар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилади, мутахассислар иштирокида маҳорат сабоқлари берилади, гуллар савдоси авж олади.
Шунингдек, фестивал доирасида жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, модалар ҳафталиги, “Талант шоу”, “Овоз” ва X-Factor танловлари, спорт мусобақалари, цирк томошалари, ҳунармандчилик кўргазмалари, “Лаванда сайли” ва дрон-шоу ҳам бўлиб ўтади.
Якунда фестивалнинг энг фаол иштирокчилари анъанага мувофиқ қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.









