Бир синфдаги 23 нафар синфдош-ўқувчилар халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритди
2025-04-03 21:25:00 / Янгиликлар

Косонсой туман ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиларининг барчаси инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро ва миллий сертификатлар (IELTS, CEFR) соҳибига айланди. Бу ютуқ таълим муассасасида фаолият юритаётган тажрибали устоз ва мураббийларнинг самарали меҳнати натижаси сифатида эътироф этилмоқда. Ўғил - қизлар шу билан чекланиб қолмасдан, математика, физика, тарих, она тили ва адабиёт фанларидан ҳам миллий сертификатларни қўлга киритиш ҳамда муддатидан аввал талабалик имкониятига эга бўлишни режалаштирмоқда. Ёрқин келажак сари муносиб тамал тоши қўяётган иқтидор эгаларининг келгуси ишларига муваффақият тилаймиз.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати


