Далаларда иш қизғин давом этмоқда...
2025-04-01 12:10:00 / Янгиликлар

Бугун қишлоқ хўжалигида долзарб палла. Ҳар бир қилинган иш эртага ҳосил сифати ва миқдорига сезиларли таъсир кўрсатади. Шуни дилдан ҳис қилган Наманган тумани миришкорлари ҳамь енг шимариб, баҳорги юмушларга киришганлар.
Айни пайтда Наманган туманидаги пахтачиликка ихтисослашган барча фермер хўжаликларида 2025 йил ҳосили учун чигит экиш ишлари изчил олиб борилмоқда.
Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




