Наманган вилояти ИИБнинг “Тезкор бошқарув маркази” фойдаланишга топширилди
2025-03-19 18:50:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБда ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, вилоят ҳокими табрик сўзида юртимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш масаласи энг устувор вазифалардан бири сифатида Давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, рамзий лента қирқилиб марказдаги навбатчилик қисми, 102 тизими ва ситуацион марказ фаолияти билан яқиндан танишилди ва тадбир иштирокчиларига марказнинг кенг имкониятлари ҳамда жиноятчиликни олдини олишдаги вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.
Лойиҳа қиймати 12,5 млрд. сўм бўлган марказ сўнги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган. Унга “Хавфсиз шаҳар” тизими интеграция қилиниб, 700 тадан ортиқ кузатув камералари уланган. Бу ўз навбатида ҳудудларда жамоат тартибини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солиш, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларни тезкор олдини олиш бўйича самарали назорат ўрнатилишини таъминлайди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.









