Наврўз шодиёналари "Афсоналар водийси" тематик паркида давом этмоқда
2025-03-21 15:20:00 / Янгиликлар

Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркидаги Наврўз умумхалқ сайлида минглаб наманганликлар ва меҳмонлар иштирок этмоқдалар. “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида ўтган тадбирда концерт дастурлари, турли кўргазмалар, замонавий аттракционлар байрамга янада шукуҳ бағишлади.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят идоралари раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасалари, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари меҳнат жамоалари ўз кўргазмалари орқали ҳудуднинг маданий ҳамда иқтисодий салоҳиятини намоён қилишди.
Наманганда Наврўз сайли давом этмоқда.









