“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида
2025-03-18 12:50:00 / Янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида синалган ва ҳамиша ўзини оқлаб келган ушбу тартиб ердан самарали фойдаланиш, юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш манбаидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш мақсадида қабул қилинган ПҚ-20-сонли қарори асосида бешта маҳалла фуқароларига Қодиробод массивидан жами 90 нафар аукцион ғолибларига ер берилганди.
Шундан "Қодиробод" маҳалласининг 40 нафар фуқаролари ўз тажрибалари асосида турли экинлар қаторида қулупнай экишган. Ўтган йили 10 сотих ердан ўртача 25- 30 млн. сўмдан даромад олинди.
Баҳорнинг шу кунларида “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида 10 гектарлик майдонда қизғин меҳнат ҳукмрон. Ҳадемай улар етиштирган ҳосил ички бозорларни эгаллаб, хорижга ҳам экспорт қилинади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









