Яшил макон 2025
2025-03-06 12:25:00 / Янгиликлар

Поп туманида дарахт экиш ва уларни парвариш қилиш ишларининг изчил давом этаётгани қувонарли. Томчилатиб суғориш тизими эса сув тежамкорлиги ва самарадорликни таъминлаб, яратилаётган боғнинг узоқ муддат яшнаб туришига ёрдам беради.
Хусусан, Поп тумани катта магистрал йўли адирликларида боғ яратишга қўл урилди. Ушбу тадбир катта аҳамиятга эга бўлиб, 3 гектар ер майдонида боғ яратиш орқали туманнинг яшиллантириш ишларига муносиб ҳисса қўшилиши кутилмоқда.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу иш жамоатчиликнинг фаол иштирокида ўтказилгани, унда нуронийлар ва ёшлар ҳам иштирок этишгани эътиборга молик.
Катта кўтаринкиликда олиб борилган тадбир давомида 3 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди.









