Республикада ягона лаборатория-Наманганда!
2025-03-02 11:30:00 / Янгиликлар

"Наманган сув таъминоти" АЖ марказий лаборатория ва диспетчерлик маркази биноси фойдаланишга топширилди
Янги Наманган тумани "Мингчинор" маҳалласида фойдаланишга топширилган ушбу лаборатория ва диспечерлик маркази биноси ҳалқаро молия инстутлари- Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан 820 минг АҚШ долларига қуриб битказилди.
Унинг тақдимотида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида "Инсон қадри" қадри тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
Таъкидлаш жоиз, лаборатория биноси энг сўнги замонавий ускуналар ва жихозлар билан таъминланган бўлиб, республикада ягона ҳисобланади. Ичимлик суви ва оқава сувларини кимёвий ҳамда бактериологик текширувлардан ўтказиш учун зарур имкониятлар яратилган. Бунинг учун 139 минг АҚШ долларилик замонавий лаборатория воситалари олинди.
Шунингдек, лаборатория таҳлилларини жойларда ташкил этиш учун мобил лабаратория автомашинаси ҳам лойиҳа доирасида олинган бўлиб, бу автомашина вилоятнинг турли ҳудудларида текширувлар ўтказиш имконини беради.
Бундан ташқари, бинода "Наманган сув таъминоти" АЖ маъмурий бошқармаси ҳам жойлаштирилган бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









