Сўғд-Наманган бизнес-форуми ўтказилди
2025-02-07 17:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда Тожикистон Республикаси Сўғд ҳамда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти тадбиркорлари иштирок этдилар. Унда иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Форумда Наманган вилояти ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 28 миллион долларга етгани таъкидланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат, тўқимачилик ва туризм соҳаларида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.
Йиғилиш якунида янги ҳамкорлик меморандумлари имзоланди ва сўғдлик тадбиркорлар шу йил Наманганда бўлиб ўтадиган 64-Халқаро "Гуллар фестивали”га таклиф этилди.
Тадбир иштирокчилари икки давлат ўртасидаги дўстлик ва иқтисодий алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидладилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









