Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Авто Тюнинг” соҳасида фолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
2025-01-29 19:05:00 / Янгиликлар
Унда автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сармоядорларни жалб қилиш, шунингдек, автомобил ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят раҳбари авто тюнинг соҳасининг жадал ривожланаётганини ва шу йўналишда кўргазма ташкил қилиш Наманган учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Унга кўра, кўргазма минтақадаги автомобилсозлик ва автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчиларини бир жойга жамлаб, янги бизнес ҳамкорликлар ва инвестициялар учун замин яратади.
Шунингдек, вилоят ҳокими тадбиркорларни ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чақириб, зарурий инфратузилма ва ташкилотчилик масалаларида маҳаллий ҳокимият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмат









