Сув йўллари соз бўлса, фермер машаққати оз бўлади
2025-01-28 11:55:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишларини Наманган туманида "Шўрқўрғон" ММТП ҳудудидан бошлади.

Дастлаб "Норин дарё ирмоқлари" фермер хўжалигида ички суғориш тармоқларини тозалаш, бетонлаш ишлари кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими сув исрофини олдини олишда муҳим ҳисобланган бу жараёнга алоҳида аҳамият қаратиш кераклигини таъкидлаб, карта қирғоқларини ободонлаштириш, бир турдаги мевали дарахт кўчатларини экиш юзасидан топшириқлар берди.
"Зоиршоҳ" фермер хўжалигида 2300 метр узунликдаги закан-зовурлар техника ёрдамида кавланмоқда.
Вилоят раҳбари бу ишларни барча ҳудудларда бажариш шартлигини таъкидлади.
Маълумот учун: туманда жорий мавсумда 135 километр ички ариқларни бетонлаш режалаштирилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









