КАМОЛИДДИН РАҲИМОВ ҚЎШИҚЛАРИ ФЕСТИВАЛИ
2025-01-11 21:00:00 / Янгиликлар

Бугун Камолиддин Раҳимов номидаги Наманган шаҳар 11-сон БМСМ ташаббуси билан, Ўзбекистон Халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг 82 йиллигига бағишлаб, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган истеъдод эгалари учун "Камолиддин Раҳимов қўшиқлари" Республика фестивалининг 2-мавсуми ўтказилди.
Республикамиздаги 100 дан зиёд қўшиқчилар иштирок этиб,уч ёш тоифасида беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра ҳар бир йўналишда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари,диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.









