PUBG MOBILE: Поп туманида киберспорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда
2024-12-26 19:30:00 / Янгиликлар
Бугун ушбу мусобақанинг туман босқичида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, барча ёшларга омад тилади.

— Энг яхши ўйинчиларни бир жойга тўплаб, уларга ўз маҳоратларини намойиш этиш ва чемпионлик унвони учун курашиш учун ноёб имкониятни тақдим этади, — деди вилоят раҳбари. - Ишончимиз комилки, ушбу мусобақа нафақат Ўзбекистоннинг жаҳон киберспорт ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлайди, балки ўйинчиларнинг янги авлодини юқори натижаларга эришишга илҳомлантиради.






