Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг Нанайдаги ҳудудий бўлимида беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
2024-12-10 14:49:00 / Янгиликлар
Бирлашманинг Нанай ҳудудий бўлимида бугунги кунда 60 ўринда беморлар даволанмоқда.

Вилоят раҳбари муассасада иссиқлик таъминотини ўрганди. Барча тиббиёт бўлимлари фаолияти билан танишиш давомида иситиш тизимларининг бенуқсон ишлаши, шунингдек, объектларнинг белгиланган режага асосан кўмир билан тўлиқ таъминланиши юзасидан кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






