“Янги Ўзбекистон — ислоҳотлар фалсафаси”
2024-12-04 13:20:00 / Янгиликлар

Ушбу тарғибот тадбирлари доирасида Наманган давлат педагогика институти Ренессанс зали ва иккита катта фаоллар залида “Янги Ўзбекистон — ислоҳотлар фалсафаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
"Маърифат карвони" тарғибот тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.
Унда профессор-ўқитувчилар ва зиёлилар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирда барча иштирокчилар учун Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишидаги нутқлари, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, Республика Маънавият ва малрифат маркази фаолияти, Мен ҳам ҳарбий бўламан китоб тақдимоти бўйича видеороликлар намойиш этилди.
Тадбирда вилоятнинг 14 та ҳудудидан масъуллар, жумладан, маҳалла раислари, мактабларнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, фаол нуронийлар ва бошқа фаоллар жами 2500 нафар иштирокчилар қатнашди.
"Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тадбирларининг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳудудлардаги олимлар, зиёлилар, санъат ва маданият намоёндалари, маънавий-маърифий ишларга масъуллар, маҳалла фаоллари ҳамда илғор ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, мамлакатимизнинг миллий-мафкура йўналишидаги ислоҳотлари, жамиятни, айниқса ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда зиёлиларни фаолликка ундаш, улар учун мулоқот платформасини яратишдан иборат.
Вилоятимиз бўйлаб "Маърифат карвони" тарғибот тадбирлари давом этмоқда.









