Наманганда рақамли касблар техникуми очилди
2024-12-05 14:30:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида Наманган вилояти раҳбарияти ва "Синергия" университети ўртасида Наманган шаҳрида янги, рақамли касблар техникумини очиш бўйича келишувга эришилди.
Унинг доирасида Тўрақўрғон агросаноат техникуми ва Россиянинг «Синергия» рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида иккита диплом дастури асосида келишув имзоланди.
Бугун ушбу ҳаракатлар самараси сифатида Наманган шаҳрида "Синергия" рақамли касблар техникумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, ўрта - махсус таълим йўналишидаги янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этилиши билан барчани табриклади. Ёшлар замонавий АйТи касбларини ўрганишда бу имкониятлардан самарали фодаланишлари лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг расмзий лента қирқилиб, йиғилганлар янги техникумдаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Жараён бевосита Zoom алоқаси орқали Москвадаги Синергия Университетига уланди.
Таъкидлаш жоиз, «Синергия» университети томонидан Наманган шаҳридаги IT-School негизида болалар учун қўшимча “Synergy Hub Junior” таълим маркази ҳам ташкил этилиб, унда болаларга ишбилармонлик ўйинлари ва маҳорат дарслари (мастер-класс) орқали рақамли касблар билан танишиш имконияти яратилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









