Давлатободда янги "KIA" расмий автосалони яқин кунларда иш бошлайди
2024-11-29 23:15:00 / Янгиликлар
Давлатобод туманининг "Порлоқ" маҳалласида "KIA" автомобилларининг расмий автосалони қурилиши ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Қиймати 10,3 миллиард сўмни ташкил этувчи лойиҳа доирасида 0,20 гектар ер майдонида автосалон барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа якунлангач, 30 нафар янги ишчи ўрни яратилиши кутилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур қурилиш майдонида бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати



