Янги Наманган туманида University of Business and Science университети қад ростлади
2024-11-15 12:57:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида нодавлат таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди. Туманнинг “Оромгоҳ” маҳалласида бунёд этилган мазкур хусусий университет “Бест строй-2020” МЧЖ пудратчилиги асосида барпо этилган.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур янги олий таълим муассасаси фаолияти билан танишди.
Таъкидлаш жоиз, 1200 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада 2 сменада 2000 нафарга яқин талабалар 33 йўналишда таҳсил олишмоқда. Ўқувчиларга 210 нафар профессор ва малакали устозлар дарс бермоқда, улар орасида чет эллик педагоглар ҳам мавжуд. Шунингдек, Африка, Германия, Финляндия, АҚШ, Туркия ҳамда МДҲ давлатлари профессор ўқитувчилари масофадан турган ҳолда ўқув машғулотлар олиб боришмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






