Наманганда қурилиш ишлари назорат остида
2024-11-14 16:15:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Джамалов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги Уйчи кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди.
Бу кўчада қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари шаҳар аҳолисининг талабини қондириш учун мўлжалланган бўлиб, маҳаллий инфратузилмани ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Ишчи гуруҳ томонидан қурилиш ишларининг белгиланган тартиб ва қоидалар асосида амалга оширилаётганлиги текширилди. Уйчи кўчасида қад ростлаётган бинолар қурилиш стандартлари ва сифат талабларига қанчалик мувофиқлиги баҳоланди.
Ўрганиш давомида аниқланган айрим камчиликлар бўйича қурилиш ишларини амалга ошираётган мутахассислар ва масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Улардан иш жараёнидаги мавжуд камчиликларни тезда бартараф этиш белгиланди.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизмати.









