“Раис кубоги” турнири ўз ниҳоясига етди - "Наманган халқаро аэропорти" жамоаси футбол бўйича республикада биринчи
2024-10-21 19:05:00 / Янгиликлар

2024 йил 20 октябрь куни “Uzbekistan Airports” АЖ таркибий корхоналари ва халқаро аэропортларнинг ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол ўйинлари ўз ниҳоясига етди.
Тошкент шаҳридаги “To‘qimachilik” стадионида аввалига 3-ўрин учун Buxoro xalqaro aeroporti ҳамда “Uzbekistan Airports Handling” MChJ жамоалари ўзаро куч синашди ва унда 0:3 ҳисобида “Uzbekistan Airports Handling” MChJ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
“Раис кубоги”нинг финал босқичи Самарқанд ва Наманган халқаро аэропортлари жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Тенг курашда ўтган ўйиннинг асосий вақтида жамоалар бир мартадан ҳисобни очишди ва ғолиб пеналтилар сериасида аниқланадиган бўлди.
Пеналти 4:3 ҳисобида Namangan xalqaro aeroporti жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Тадбир якунида “Uzbekistan Airports” AJ бошқаруви раиси сўзга чиқиб, ғолибларни медаллар билан табриклади ҳамда биринчи ўрин учун 30 млн. сўмлик ва иккинчи ўрин учун 20 млн. сўмлик ваучерларни ғолибларга тақдим этди.
Шундан сўнг, бошқарув раиси “Раис кубоги”ни Namangan xalqaro aeroporti капитанига тантанали топширди. Бундан ташқари, энг яхши дарвозабон, энг яхши ҳужимчи ва энг яхши ўйинчи наминациялари аниқланиб 1 млн. сўмлик ваучерлар билан тақдирланди.
