Наманган делегацияси Италиянинг машҳур пишлоқчилик анъаналари билан танишди
2026-10-31 22:50:00 / Янгиликлар
Италиядаги «Antica Fattoria Caseificio Scalabrini» компанияси Parmigiano Reggiano DOP туридаги машҳур пишлоқ ишлаб чиқариши билан танилган. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация компания фаолияти, маҳсулот тайёрлаш усуллари ва сақлаш жараёнлари билан танишди.

Компанияда пишлоқ ишлаб чиқаришда анъанавий технологиялардан фойдаланилади. Делегация аъзолари маҳсулотлар сақланадиган махсус омборларни ҳам кўздан кечириб, пишлоқларнинг узоқ муддат давомида етилиш жараёни ҳақида маълумот олдилар.
Учрашув давомида Италиянинг сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибаси, маҳсулот сифатига қўйиладиган талаблар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш амалиёти билан танишилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






