«Gamma Meccanica» билан саноат технологиялари соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-31 21:35:00 / Янгиликлар
1977 йилда ташкил этилган компаниянинг бош қароргоҳи ва асосий ишлаб чиқариш корхонаси Эмилия-Романья минтақасининг Биббиано шаҳрида жойлашган. Компания минерал пахта, биноларни иссиқликдан ҳимоялашда қўлланиладиган XPS панеллари ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, пластик чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ташриф давомида делегация корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар ва ускуналар билан танишди.
Компания президенти Андреа Бурини билан ўтказилган учрашувда Наманган вилоятида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, пластик чиқиндиларни қайта ишловчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инвестициявий ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди.
Якунда 105 млн.долларлик инвестицион шартнома имзоланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
