«Bonifiche Ferraresi» — Италия қишлоқ хўжалиги тарихида муҳим ўринга эга бўлган компания билан ҳамкорлик
2026-10-30 22:20:00 / Янгиликлар
Дастлаб Феррара ҳудудидаги ботқоқликларни ўзлаштириш ва ерларни қишлоқ хўжалиги учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадида ташкил этилган корхона йиллар давомида ривожланиб, бугунги кунда замонавий агросаноат йўналишида фаолият юритувчи йирик BF Group гуруҳининг асосий негизига айланган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига хизмат сафари дастури доирасида ушбу компанияга ҳам ташриф буюрди.
“Bonifiche Feraressi” компанияси билан Наманган вилоятида замонавий агросаноат мажмуаларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, юқори ҳосилдор уруғчилик тизимини ривожлантириш, аниқ деҳқончилик технологияларини жорий этиш ҳамда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати




