Навбатдаги учрашувлар Италиянинг Эмилия-Романья минтақасида давом этмоқда
2026-10-30 10:05:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, шу кунларда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямиз Италия Республикасида бўлиб турибди.

Сафар давомида Наманган вилояти ҳокими Феррара шаҳрида Эмилия-Романья минтақаси президенти Микеле де Паскале билан учрашди.
Томонлар озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашдилар.
Шу ернинг ўзида бизнес форум ва В2В форматида мулоқотлар бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









