Халқаро кузатувчилар – Наманганда!
2024-10-04 13:05:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари шу кунларда вилоятимизда бўлиб турибди.
ЕХҲТ миссияси кузатувчиси - Буюк Британиядан келган Мартин Брукс бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан учрашди.
Дастлаб жаноб Мартин Брукс қабул учун миннатдорлик билдирди. Наманганга узоқ муддатли кузатувчи сифатида келгани, овоз бериш жараёни арафасида қисқа муддатли кузатувчилар ҳам келишини таъкидлаб, миссиянинг мақсади билан таништирди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, вилоят ҳокимлиги халқаро кузатувчилар фаолияти учун ўз ваколат доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.




