Қамчиқ довонида 66 миллион евролик йирик туризм лойиҳаси амалга оширилади
2026-10-23 20:45:00 / Янгиликлар

Лойиҳа ташаббускори — «Aisha Home Group», бош пудратчиси — «JBA Group» компанияси. Умумий қиймати 66 миллион евро бўлган мазкур лойиҳа 140 гектар майдонни қамраб олади.
Лойиҳа доирасида қуйидаги туристик инфратузилма объектларини барпо этиш режалаштирилган:
▫️Дор йўли ва денгиз сатҳидан 2 500 метр баландликдаги юқори платформа;
▫️300 ўринли замонавий меҳмонхона;
▫️300 ўринли ресторан;
▫️Қишки спорт майдонлари ва томоша майдони;
▫️Болалар майдончаси ва автотураргоҳ;
▫️Дельтапланда учиш имкониятлари;
▫️Туристлар учун ётоқхона.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов лойиҳа тақдимоти билан танишиб, вилоятнинг туристик салоҳиятини янада ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш ҳамда ҳудуднинг жозибадор туристик манзил сифатидаги имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши Қамчиқ довони ҳудудида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги дам олиш масканларини ташкил этиш ва ҳудуднинг сайёҳлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.









