Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммо ва таклифлар ўрганилиб, тегишли ечим топилди
2026-10-21 19:35:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Президентимизнинг Наманганни “Тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес маркази” деб эътироф этганлари бунинг яққол далилидир. Таъкидлаш жоиз, айни вақтда Наманганда кичик цехдан тортиб, йирик саноат корхонасигача – минглаб тадбиркорлар меҳнат қиляпти. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини янада ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокими томонидан анъанавий тарзда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчасида жойлашган "Congress hall"да Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят прокурори У.Мадраҳимов ҳамда ИИБ бошлиғи Ш.Алиевнинг маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда 30 нафардан зиёд тадбиркорлар ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифлари билан мурожаат қилдилар.
Вилоят ҳокими тадбиркорлар томонидан кўтарилган ҳар бир масалани батафсил ўрганиб чиқиб, уларни ҳал этиш учун масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Таъкидлаш жоиз, масалаларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди, тадбиркорларнинг янги лойиҳалари қўллаб-қувватланди.
Учрашувда вилоятда инвесторлар ва тадбиркорлар учун барча шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилиниши таъкидланди.









