Қурувчилар билан очиқ мулоқот: лойиҳаларни тезлатиш, янги таклифларни қўллаб-қувватлаш таъкидланди
2026-10-17 21:15:00 / Янгиликлар

Ҳар ҳафтанинг шанба кунлари давом этаётган анъанага кўра, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиб, муаммоларини тинглади.
"Янги Наманган шаҳарчаси"даги "Кўргазмалар зали"да бўлиб ўтган мулоқотда 2026 йил давлат дастурлари доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бажарилиши ҳам муҳокама қилинди.
Дастлаб, тадбиркорлар вилоят раҳбарига қурилиш соҳасида ўзлари режалаштирган янги лойиҳаларни тақдим этдилар. Шунингдек, қурувчи тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари бирма бир тингланди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Ижроси муддат талаб этадиганлари бўйича масъулларга вазифалар белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди.
Учрашув давомида, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳар бир объект ҳолати танқидий таҳлил қилинди.
Вилоят ҳокими Давлат дастурлари доирасидаги қурилиш ишларини белгиланган мудатда бажариш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









