«Ғамхўрлик» маркази: меҳнат, имконият ва мустақил ҳаёт сари
2026-10-17 15:35:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов марказда бўлиб
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, яратилган шароитлар ҳамда яшовчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш борасидаги ишлар билан танишди.
320 ўринга мўлжалланган масканда бугунги кунда 25 дан ортиқ касбий ва тадбиркорлик лойиҳалари фаолият юритмоқда. Уларда 200 нафардан зиёд яшовчи меҳнат билан банд. Паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, гидропоника, нонвойлик ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилган машғулотлар орқали фуқароларнинг амалий кўникмалари ривожлантирилиб, меҳнат орқали ҳаётда янги имкониятлар яратишига шароит яратилмоқда.
Марказда ижтимоий мослашув ва мустақил ҳаётга тайёрлаш масаласи ҳам устувор. Хусусан, «мураббий кузатувидаги хоналар» ва кичик ҳажмли уйлар тизими орқали 54 нафар киши босқичма-босқич мустақил ҳаётга тайёрланмоқда.
Поп тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









