«Аёллар дафтари»нинг 7-босқичидаги амалий ишлар муҳокама қилинди
2026-10-16 18:00:00 / Янгиликлар

Унда хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда «Aёллар дафтари»нинг 7-босқичи доирасида хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ва турмуш шароитини яхшилаш изчил эътибор талаб этади. Бу борада «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизнинг муаммосини чуқур ўрганиш, эҳтиёжидан келиб чиқиб манзилли ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилиш давомида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, масъул ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш ва кўрсатилаётган ёрдамларнинг натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









