“Namangan zargarlik klasteri”да янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда
2026-10-15 19:05:00 / Янгиликлар

Миллий банк томонидан ташкил этилган кластер ҳудудида Дубай ва Ҳиндистон инвесторлари — KARUPPAIAH SINGARAVEL ва MOSTAFA HAMED ELNEIL ASIM MOHAMED ELFAKKI иштирокида “Modern Gold Jewelry Manufacturing” хорижий корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида рангли металларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган. Йилига 1,5 тонна рангли металл қайта ишланиб, 600 миллион долларлик экспорт ҳажмига эришиш кўзда тутилган.
Лойиҳа 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратади. Шунингдек, заргарлик мактаби ташкил этилади. Бу ҳудуддаги ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш ва малакали кадрлар тайёрлаш имконини беради.
Тайёр маҳсулотлар Сингапур, Ҳиндистон ва араб мамлакатлари бозорларига етказиб берилади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






