Тадбиркорлар мурожаатлари манзилли равишда ўрганилмоқда
2026-10-14 21:55:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғини замонавий қиёфага келтириш лойиҳаси билан ҳам танишилди.
Қиймати 3,8 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида ҳудудга 300 та декоратив чироқ ҳамда дарахтлар ва яшил майдонларни ёритиш учун 250 та махсус чироқ ўрнатилади. Шунингдек, очиқ саҳна ва тадбирлар майдончаси реконструкция қилиниб, кириш аркалари замонавий кўринишга келтирилади.
Лойиҳа натижасида 20 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини кенгайтириш, 6 та янги хизмат кўрсатиш ва сервис объектини ташкил этиш ҳамда 110 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари амалга оширилаётган ишларни сифатли бажариш, белгиланган муддатларда якунлаш ва ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги
Матбуот хизмати






