Наманган вилояти ҳокими маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар билан учрашди
2026-10-14 20:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, тадбиркорлик учун яратилаётган қулайликлар ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Ҳоким тадбиркорларни вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инфратузилма лойиҳалари ва саноат ҳудудларида яратилган имкониятлар билан таништирди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўз таклифлари ва саволларини билдирди. Хорижий тадбиркорлар вилоятда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Маҳаллий тадбиркорлар эса ўз фаолиятида дуч келаётган муаммоларни кўтариб, уларнинг ечими бўйича таклифлар берди.
Вилоят ҳокими тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиб, уларни ҳал этиш учун масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Ҳоким вилоятда инвесторлар ва тадбиркорлар учун барча шарт-шароитлар яратилишини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинишини таъкидлади.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликка оид келишувлар ва янги лойиҳалар бўйича режалар белгиланди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






