"Дўстлик" теннис кортидаги реконструкция ишлари сифати кўздан кечирилди
2026-10-13 17:40:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида мажмуанинг асосий фасади тўлиқ янгиланиши, меҳмонхона, ресторан, сауна барпо этилиши, шунингдек, 8 та очиқ ва 2 та ёпиқ теннис корти реконструкция қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, яшил ҳудудлар барпо этиш, пиёдалар йўлаклари ва замонавий инфратузилмани яратиш ишлари давом этмоқда.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларининг сифати, лойиҳавий ечимлар ҳамда ободонлаштириш жараёнларига алоҳида эътибор қаратиб, мутасаддиларга қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифат билан якунлаш, спортчилар ва мухлислар учун барча қулайликларга эга замонавий спорт мажмуасини барпо этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









