Тайинлов
2026-10-12 20:50:00 / Янгиликлар

Исфандиёр Улуғбоев 1992 йилда Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йилда Наманган давлат университетини, 2023 йилда эса Наманган давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги — тарих ва иқтисодиёт.
Меҳнат фаолиятини халқ таълими тизимида бошлаб, кейинчалик Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлимида самарали фаолият юритган.
Шунингдек, Наманган шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бош мутахассиси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида Давлатобод тумани бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
