Наманган туризмининг янги драйверлари
2026-10-12 10:45:00 / Янгиликлар

Эркин ва очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, соҳа экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда талабалар вилоят туризмини ривожлантиришга қаратилган амалий, инновацион ва креатив ғояларини тақдим этдилар.
Жумладан, "Ёш гидлар академияси" ("Smart Guide Lab") лойиҳасини таклиф қилиб, вилоятда хорижий тилларни биладиган замонавий гидларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида қисқа ва интенсив амалий курслар ташкил этиш лойиҳаси илгари сурилди.
Туризм бошқармасидан экспертларни ментор сифатида бириктириш ва меморандум имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида “Namangan Tourism Cup” олимпиадаси ташкил қилиш лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу талабалар олимпиадаси энг яхши стартаплар, рақамли маркетинг лойиҳалари, маҳоратли ёш гидлар ва туризм салоҳиятини ёритувчи блогерлар мусобақасини ўз ичига олади.
Рақамли ва экотуризм лойиҳалари бўйича, талабалар томонидан ҳудуд туризмини рақамлаштиришга қаратилган виртуал навигация тизимлари, "Uzbekistan Quest" мобил ўйини, "Рақамли детокс", "Яшил саёҳат" ҳамда "Гастрономик харита ва таъмлар паспорти" каби қатор креатив стартаплар тақдимоти ўтказилди.
Тадбир якунида туризм соҳасида юқори фаоллик кўрсатган ҳамда энг яхши рационализаторлик таклифларини берган ёшлар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокими ўринбосари ёшларнинг ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.




