Қурилиш ва туризм лойиҳалари ижроси муҳокама қилинди
2026-10-10 18:35:00 / Янгиликлар

Давлатобод туманидаги «Congress hall» асосий залида ўтган мулоқотда 2026 йилги давлат дастурлари доирасидаги қурилиш объектларининг ҳолати, ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши муҳокама қилинди. Тадбиркорлар кўтарган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, «Наманган туристик-рекреацион ҳудудларини ривожлантириш дирекцияси» томонидан туристик ҳудудларда амалга оширилган ишлар ва янги лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилди.
Унда Косонсой, Чодак, Чортоқ, Резаксой ва Нанай ҳудудларидаги лойиҳалар, инвестиция лотларини тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда «Наманган туризм дарвозаси» рақамли тизимини жорий этиш таклифи кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш, туристик ҳудудларга инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорлар муаммоларини тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.









